Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги пул ўтказмалари

uz.jpg

«МОПС» ва «АзияЭкспресс» пул ўтказиш тизимларининг қўшма лойиҳаси ишга тушиши туфайли жисмоний шахслар учун пул маблағларини дарҳол, ишончли ва осон ўтказиш имкони пайдо бўлди:

  • Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига - «МОПС» пул ўтказиш тизимининг фаолият юритадиган нуқталарида;
  • Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига - «АзияЭкспресс»пул ўтказиш тизимининг фаолият юритадиган нуқталарида.

Пул ўтказмалари on-line равишда АҚШ доллари ва Еврода амалга оширилади. Тўлов нархини (комиссия) хисоблашга Сизга «Калькулятор» ёрдам беради.

Пул ўтказиш тарифлари:

Ўзбекистон ↔ Россия
Ўзбекистон ↔ МДҲдавлатлари

Давлат

Валюта

Тўлов нархи

(комиссия)

Пул ўтказув миқдори чегирмалари

Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига

АҚШ доллари Евро

Пул ўтказув миқдоридан

1,4 %

- РФ резидентлари учун - 5.000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган (ёки қиймати тенг бошқа валютада)

- РФ норезидентлари учун - 10.000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган (ёки қиймати тенг бошқа валютада)

Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига

АҚШ доллари Евро

Пул ўтказув миқдоридан

1,4 %

Ўзбекистон Республикасидан МДҲ давлатларига

АҚШ доллари Евро

Пул ўтказув миқдоридан

1,4 %

МДҲ давлатлари – ушбу давлатларда «МОПС» пул ўтказиш тизими фаолият олиб борадиган давлатлар деб тушунилади.

- бир дона трансчегаравий пул ўтказманинг максимал миқдори ўтказма амалга оширилган давлат қонунлари томонидан белгилаб берилади, агар ушбу пул ўтказмаси ўтказма қабул қилган давлат қонунларига ёки «МОПС» пул ўтказиш тизими чегирмаларига зид бўлмаса.

МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига

АҚШ доллари Евро

Пул ўтказув миқдоридан

1,4 %

Қандай қилиб пул ўтказишни амалга ошириш мумкин?

1. «МОПС» пул ўтказиш тизимининг иш юритаётган нуқталарига (Россияда) ёки «АзияЭкспресс» пул ўтказиш тизимининг иш юритаётган нуқталарига (Ўзбекистонда) ташриф буюринг ва шахсингизни тасдиқловчи хужжатни тақдим этинг.

2. Банк ходимига Ўзбекистон Республикасига «АзияЭкспресс» тизимига ёки Россия Федерациясига «МОПС» тизимига пул ўтказишни амалга оширмоқчилигингизни айтинг, ва шунингдек пулни қабул қилувчи ҳакида маълумотларни, қабул килувчининг шахрини ва пул ўтказмасининг миқдорини ҳамда валютасини айтинг.

3. Банк ходими томонидан тўлдирилган «Пул ўтказиш учун ариза» бланкига қўл қўйинг ва кассага пул ўтказмаси миқдори билан тўлов нархини (комиссия) тўланг.

4. Банк ходимидан тўлдирилган «Пул ўтказиш учун ариза» бланки билан ўтказманинг контрол рақамини (КНП) олинг, хамда Ўзбекистон Республикасидаги «АзияЭкспресс» тизими иш юритадиган пунктлари руйхатини ёки Россия Федерациясидаги «МОПС» тизими иш юритадиган пунктлари руйхатини хам олинг.

5. Пул ўтказмани қабул қилувчига ўтказманинг контрол рақамини (КНП), ўтказманинг миқдорини, унинг валютасини ва ўтказманинг қабул қилиш пунктлари манзиллари хақида хабар беринг.

Қандай қилиб пул ўтказмани олиш мумкин?

«АзияЭкспресс» пул ўтказиш тизимининг иш юритаётган нуқталарига (Ўзбекистонда) ташриф буюринг.

Пул ўтказмани қабул қилувчи шахсни тасдиқловчи хужжатни ва пул ўтказмасининг контрол рақамини (КНП) тақдим этади.

КНП нима дегани?

«МОПС» пул ўтказиш тизимидан «АзияЭкспресс» пул ўтказиш тизимига юбориладиган КНП

8 та рақам ва @ даниборат. Мисол сифатида: 12345678@

«АзияЭкспресс» пул ўтказиш тизимидан «МОПС» пул ўтказиш тизимига юбориладиган КНП «М» харифи ва 8 та рақамдан иборат. Мисол сифатида: М12345678.

«МОПС» ва «АзияЭкспресс» пул ўтказиш тизимларининг афзалликлари:

  • Тизимларни хафсизлиги ва ишончлилиги.
  • Тизимларнинг Ўзбекистонда кенг қамровлиги.
  • Бошка тизимлардан «МОПС» ва «АзияЭкспресс» пул ўтказиш тизимлари арзонлиги.
  • Қўшимча - яширинча тўловлар (комиссия) йўк.
  • Пул ўтказиш тезлиги – дарҳол.
  • Пул ўтказишни расмийлаштириш оддий ва қулай. Пул ўтказиш аризасини Банк ходими тўлдиради.
  • Пул ўтказмани қабул килувчи пулни тўлик ва бошқа тўловларсиз (комиссиясиз) олади.